АҚШда Pepsi ва Cоcа-Cола'га қарши тергов олиб борилмоқда
Олам
−
10 Январь 2023
10735АҚШ федерал савдо комиссияси PepsiCo ва Cоcа-Cола алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан тергов ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда “Politico”газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ федерал савдо комиссияси ичимлик ишлаб чиқарувчи монополияларни маҳсулотларни чакана савдо дўконларига етказиб беришда нархлар мутаносиблигига йўл қўйишда гумон қилиб, уларга нисбатан дастлабки терговни бошлаб юборган.
Комиссияси сўнгги бир ой ичида йирик ичимлик ишлаб чиқарувчи чакана савдо тармоқларига алкоголсиз ичимликларни қандай сотиб олиш ва нархларини белгилашлари тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилди.
Берилган маълумотга кўра, PepsiCo ва Cоcа-Cола каби алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи монополияларнинг нарх стратегиялари 1936 йилда қабул қилинган Робинсон–Патман қонунига мувофиқ синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларини чакана савдо корхоналарига бир хил шартларда етказиб бериши кераклиги белгиланган. Бироқ АҚШ федерал савдо комиссияси 1988 йилдан бери ушбу тартиб бўйича текширувлар ўтказмагани маълум бўлган.
Шунингдек, PepsiCo ва Cоcа-Cола вакиллари ушбу масала бўйича изоҳ беришдан бош тортгани ҳам айтилмоқда.
АҚШ федерал савдо комиссия раҳбари Алваро Бедоя ушбу қонунга риоя этилишини назорат қилишни АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг монополияга қарши сиёсати доирасида ишлашнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаган.
Озода Чориева
LiveБарчаси