АҚШда коронавирус сабаб умр кўриш давомийлиги камайди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШда ўтган йилда умр кўриш давомийлиги бир ярим йилга камайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий статистика марказига асосланиб хабар берилган.  

“2020 йилда бутун АҚШ аҳолиси учун умр кўриш давомийлиги 77,3 ёшни ташкил этди, бу 2019 йилдаги 78,8 ёшдан 1,5 йилга кам”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, мамлакатда ўтган йилда аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 80,2 ёшни ташкил этган (2019 йилга нисбатан 1,2 йилга кам), эркакларда эса 74,5 ёш (2019 йилга нисбатан 1,8 йилга кам). Мутахассисларга кўра, эркаклар ўртасидаги кўрсаткич “2003 йилдан бери кўрилмаган” даражага, аёллар орасида “2005 йилдан бери энг паст даражага қайтган”. 

Ҳисоботда таъкидланишича, ўлим кўпайишига сабаб бўлган коронавирус туфайли ўртача умр кўриш давомийлиги пасайган. 

Маълумот ўрнида, коронавирус тарқалиши бўйича Қўшма Штатлар дунёда биринчи ўринда туради: 34 млн 174 минг 774 киши инфекция юқтирган, 609 минг 529 бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ коронавирус умр

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг