АҚШда “Иэн” тўфони қурбонлари 100 нафарга яқинлашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни АҚШнинг жанубий қирғоқларида содир бўлган 4-тоифали “Иэн” тўфони қурбонлари сони 87 кишига етди. Бунгача 42 нафар қурбон ҳақида маълумот берилганди.

Шу билан бирга, Флориданинг ўзида табиий офат оқибатлари туфайли 83 та, Шимолий Каролинада яна тўртта ўлим ҳолати қайд этилган.

29 сентябрь куни Жанубий Каролинани қамраб олган “Иэн” тўфони тропик бўронга айланиб, Жоржия, Шимолий Каролина ва Виржиния штатларини қамраб олди.

Флорида штатида бўрон катта зарар келтирди. Қутқарувчилар тирик қолганларни топиш умидида вайроналарни тозалашмоқда. Табиий офат қурбонлари сони ортиши мумкин.

Ўн икки метрлик бўрон тўлқинлари Флориданинг ғарбий қирғоғининг бир қисмини сув остида қолдириб, уйлар ва офисларга катта зарар етказди. Флорида ва ундан ташқарида яна дарёлар тошиши ва жойларда сел оқими кузатилиши мумкин.

АҚШнинг жанубий қирғоғида 800 минг истеъмолчи электр энергиясидан маҳрум бўлган. 2 октябрь кунидан бошлаб Флорида аҳолиси вайроналар ва лой массаларини тозалаш учун уйларига қайтмоқда.

Биргина Флорида штатидаги довулдан етказилган зарар 47 миллиард доллардан ошиқроқ деб баҳоланмоқда. Бир қатор компаниялар учун суғурта қопламаси 60 миллиард долларга, умумий зарар эса 100 миллиард долларга етиши мумкин. Тўлқинлар юзлаб қайиқларни қирғоққа олиб чиққан, кўплаб машиналарга зарар етган.

АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден довулдан жабр кўрган Пуэрто-Рико ва Флоридага боришни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг