АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи 52 йил ўтиб топилди

Олам

image

АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчилардан бирининг шахси орадан 50 йилдан кўпроқ вақт ўтгач аниқланди. Бу ҳақда АҚШ суд хизмати хабар берган.  

Жиноятчи Теодор Конрад 1969 йилда банкда ишлаган ва иш жойидан 215 минг доллар (ҳозир бу 1,6 миллион долларга тўғри келади) ўғирлаган. Ўғирлик бир неча кундан кейин маълум бўлган. 

Орадан уч ой ўтгач, жиноятчи Гавайи меҳмонхоналаридан биридаги барда эр-хотин билан гаплашганидан кейин аниқланган. Шунга қарамай, Конрад 50 йилдан кўпроқ вақт давомида яшириниб юришга муваффақ бўлган. 

1970 йилда Конрад Бостон чеккасига Томас Рэндел исми билан жойлашган. Жиноятчи жорий йил май ойида саратон касаллигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўғрилик

Баҳолаганлар

721

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made