АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди
Жамият
−
14 Апрель 10808 1 дақиқа
Ўзбекистонлик 22 ёшли талаба Муҳаммадюсуф Фахриддинов АҚШда вафот этди. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни “Эл-юрт умиди” хабар берди.
Билдирилишича, Муҳаммадюсуф Фахриддинов Стоуни Брук (АҚШ) университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналиши бўйича бакалавриатнинг 4-босқичида таҳсил олаётган бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш мақсадида ваколатли идоралар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.
У 2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2022 йилдан буён АҚШда таҳсил олаётган бўлган.
Унинг уйқуга кетиб уйғонмагани, ўлими юрак фаолияти билан боғлиқ экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штати Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университетида содир бўлган отишмада икки талаба, жумладан, Ўзбекистон фуқароси, 2007 йилда туғилган Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлган эди. Мазкур воқеа ортидан АҚШ Президенти Дональд Трамп “грин карта” лотерея дастурини тўхтатганди.
Live
Барчаси