АҚШда “Дельта” циклони оқибатида икки киши вафот этди

Олам

image

АҚШнинг Луизиана штатида олдин "бўрон" деб баҳоланган "Дельта" циклони оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

"11 октябрь куни Соғлиқни сақлаш бошқармаси "Дельта" билан боғлиқ икки кишининг ўлимини тасдиқлади", дейилган хабарда.

Хабарларга кўра, 86 ёшли эркак омборхонадаги ёнғин оқибатида вафот этган. Яна бир қурбон - 70 ёшли аёл бўлиб, "Дельта" оқибатида келиб чиққан ёнғинда маиший газ сизиб чиқиши туфайли вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни АҚШнинг Луизиана штатига "Дельта" бўрони ёпирилганди. Оқибатда, Техасда 115 мингга яқин, Луизиана штатида эса 270 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясиз қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг