АҚШнинг икки штатига “Дельта” ёпирилди
Олам
−
10 Октябрь 2020
6071Кеча, 9 октябрь куни АҚШнинг Луизиана штатига "Дельта" бўрони ёпирилди. Бу ҳақда АҚШ Бўронларни мониторинг қилиш миллий маркази маълум қилган.
"Бўрон Луизиана штатидаги Креола яқинидаги соҳилга маҳаллий вақт билан соат 18:00 да ёпирилган", дейилган хабарда.
Луизиана жанубидаги баъзи ҳудудларда бўрон тўлқинлари ва вайронкор шамол кузатилаётганига аниқлик киритилган.
Оқибатда, Техасда 115 мингга яқин, Луизиана штатида эса 270 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясиз қолган.
Марказ маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу штатларнинг қирғоқларида бўронли об-ҳаво кузатилмоқда. Сув тошқини хавфи мавжуд. Шу сабабдан маҳаллий аҳоли хавфдан огоҳлантирилмоқда.
Маълумот учун, АҚШ соҳилига ёпирилишдан олдин бўрон Мексика кўрфазига ёпирилган.
Оқибатда Юкатан ярим оролида 40 мингга яқин одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган, 200 мингдан ортиқ аҳоли офат туфайли электр энергиясиз қолган.
Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Довул кўплаб дарахтларни қулатиб, йўлларни тўсиб қўйган. Шамолнинг тезлиги соатига 175 км га етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь