АҚШда бензин нархи янги рекорд ўрнатди
Олам
−
11 Май 2022
16892Америка Қўшма Штатлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи яна рекорд даражага етди ва бир галлон (3,785 литр) нархи 4,37 доллардан ошди. Бу ҳақда ТАСС 60 мингдан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархларни кузатувчи нотижорат Америка автомобиль ассоциацияси (ААА) маълумотларига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 10 май куни эрталаб АҚШда бир галлон бензиннинг ўртача нархи 4374 долларга етган. ААА веб-сайтида айтилишича, бу тарихдаги энг юқори ўртача кўрсаткич бўлиб, март ойидаги 4 331 долларлик антирекордни янгилади. Мамлакатдаги энг қиммат бензин нархи анъанавий тарзда Калифорния штатида сақланиб қолмоқда, бу ерда автоуловчилар ҳар бир галлон учун ўртача 5841 доллар тўлашлари керак бўлади.
Ёқилғи нархининг ошиши нефть нархининг пасайишига қарамай содир бўлмоқда. Июнь ойида етказиб бериладиган WTI маркали нефть фьючерслари нархи 10 май куни 1,95 долларга (1,89 фоиз) пасайиб, бир баррель учун 101,14 долларни ташкил қилди. АҚШ Миллий Жамоатчилик Радиоси маълумотларига кўра, ёқилғи нархининг кўтарилиши жаҳон энергетика бозоридаги тез ўсиб бораётган инфляция ва ноаниқликдан ташқари, таътил даври муносабати билан бензинга талаб ортиб бораётган ёз фаслининг яқинлашиши билан ҳам боғлиқ.
LiveБарчаси