АҚШда авиашоу вақтида икки самолёт тўқнашиб кетди (видео)
Олам
−
13 Ноябрь 2022
21190АҚШда фахрийлар кунига бағишланган авиашоуда Boeing B-17 бомбардимончи самолёти ва Иккинчи жаҳон уруши давридаги P-63 Kingcobra қирувчи самолёти тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Коммерсанть” нашри хабар бермоқда.
Шоу ташкилотчиларининг матбуот котиби Лия Блокнинг айтишича, экипажнинг беш аъзоси Boeing B-17 самолётида, яна биттаси эса P-63 Kingcobra самолётида бўлиши мумкин.
Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.
Шаҳар мери Эрик Жонсонга кўра, самолётлар қулаган ерда ҳеч ким жабрланмаган. Самолёт вайроналари аэропорт ҳудуди, автомагистраль ва унга яқин жойлашган савдо маркази яқинига қулаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши тергов ўтказмоқчилигини билдирган.
LiveБарчаси