АҚШда асрлар давомида мавжуд бўлган катта музлик эриб кетди
Бу қизиқ
−
03 Февраль 2023
8012АҚШнинг Сиетл шаҳри яқинидаги Ҳинман тоғида минг йиллар давомида мавжуд бўлган катта музлик батамом эриб кетди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Қайд этилишича, глациолог (музлик даврининг геологик муаммоларини ўрганувчи олим) Маури Пелто 40 йил давомида Ҳинман тоғига бориб, уни кузатган. 2022 йил ёзида ҳаво ҳарорати кўтарилгач, шимоли-ғарбий қисмда тинимсиз қурғоқчилик ҳукм сурган. Пелто ўз жамоасини тоққа олиб чиққанда, улар фақат музликнинг сўнгги эриш жараёнини кўришга эришган.
“Музлик бутунлай ғойиб бўлди. У тоғ тизмасининг бу қисмидаги энг катта музлик эди – у жуда ажойиб эди”, дея таъкидлаган олим Пелто.
Шунингдек, олимлар XXI аср охирига келиб Ердаги музликларнинг ярми эриб кетишини прогноз қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь