АҚШда 5 журналистнинг қотили 6 марта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

АҚШнинг Мэриленд штати суди 2018 йилда маҳаллий газеталардан бирининг беш ходимини отиб ташлаган Жеррод Рамосга олтита бир умрлик қамоқ жазосини тайинлади. Шунингдек, қотилга 345 йиллик қамоқ жазоси берилган.

“Capital Gazette” маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 28 июнь куни содир бўлган отишмада 5 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган. Гумонланувчи Жеррод Рамос ўша заҳотиёқ ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у кўп йиллар давомида ушбу газета ходимлари билан судлашган ва доимий равишда уларга таҳдид қилган.

“Айбланувчига шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш ҳуқуқисиз олти умрлик ва яна 345 йиллик қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади прокуратура хабарида.

Жорий йилнинг июль ойида “Capital Gazette” нашри Рамос 22 банд бўйича айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганини тан олганини ёзган. Шу сабаб ҳукм ҳали чиқарилмаган бўлса-да, қотил бу муддатни олдиндан ўташи мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг