Ўзбекистонда Ҳукумат аъзоларини тайинлаш анъанаси ўзгаради
Жамият
−
16 Февраль 2019
8891Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар “Ҳукумат аъзоларининг парламент олдидаги масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда 2019 йил 28 январдаги Фармонига мувофиқ тайёрланган. Унга кўра, Ҳукумат аъзоларини тайинлаш ва тасдиқлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин, Бош вазир тақдимига биноан, Президент томонидан тасдиқланади.
Ҳукумат аъзосининг номзоди аввалига Қонунчилик палатасидаги масъул қўмита, фракциялар томонидан дастлабки тарзда, кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилиб, маъқулланади.
Номзод мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, ташкилий-техник чора-тадбирларни ҳамда истиқболдаги вазифаларни назар тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этади.
Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоси номзодини рад этган тақдирда, Бош вазир кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни тақдим қилади. Ҳукумат аъзоси Президент томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Шу билан бирга, лойиҳа билан Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш бўйича ҳам янги тартиб белгиланмоқда. Унга биноан, Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда парламент палаталарига Мурожаатномадан келиб чиқувчи, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь