АҚШ ЖЧни ғалаба билан бошлади
Спорт
−
13 Июнь 2801 1 дақиқа
Бугун, 13 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Д” гуруҳи доирасида АҚШ ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс америкаликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги “Соу-Фай” аренасида ўтказилган учрашувни нидерландиялик ҳакам Денни Маккели бошқариб борди.
Ҳисоб 7-дақиқада очилди. Парагвайлик ярим ҳимоячи Дамиан Бобадилья ўз дарвозасини ишғол қилиб, АҚШни олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада Фоларин Балогун гол урган бўлса-да, офсайд сабабли у инобатга олинмади.
Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, америкалик ҳужумчи барибир ўз номини таблога ёздиришга муваффақ бўлди. Балогун 31-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. У биринчи бўлимнинг 45-дақиқасида яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.
Иккинчи бўлим ўрталарида Парагвай Маурисионинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бироқ учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 90+8-дақиқасида Жованни Рейна АҚШнинг тўртинчи голини урди ва баҳсга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, АҚШ терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлаб, дастлабки турдан сўнг 3 очко билан “Д” гуруҳида пешқадамга айланди. Парагвай эса ҳозирча очкосиз қолмоқда.
Маълумот учун, мазкур гуруҳдан Туркия ва Швейцария терма жамоалари ҳам ўрин олган.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси