АҚШ жамғармаси Ўзбекистонга 330 минг долларлик тиббий воситаларни совға қилди

Жамият

image

Кеча, 9 август куни “Global Jewish Assistance and Relief Network” (АҚШ) жамғармаси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган тиббий ниқобларининг биринчи қисми Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ва Исроилдаги элчихонаси ҳамкорлигида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси самолётида Тошкентга етказилди.

Умумий қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган қарийб 270 минг дона тиббий ниқобларнинг 134 минг 400 донаси бугун Ўзбекистонга олиб келинди.

“Шу кунга қадар пандемияга қарши кураш доирасида жамғармамиз  Россия, Украина, Беларусь ва Молдовага 200 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги гуманитар кўмак юборди. Бугун биринчи марта коронавирус пандемиясига қарши курашда кўмаклашиш учун Ўзбекистонга турли русумдаги тиббий ниқобларни жўнатдик”, дейди “Global Jewish Assistance and Relief Network” жамғармаси асосчиси ва директори Элиезер Автзон.

Мазкур инсонпарварлик юкини Ўзбекистонга юбориш харажатлари Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик Фурқат Ражабов ҳисобидан қопланди.

Мазкур ниқоблар ўрнатилган тартибда республиканинг тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида тарқатилади. Шунингдек, ниқобларнинг иккинчи туркуми ҳам тез кунларда Ўзбекистонга олиб келинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг