АҚШ Европада Украинага киришга тайёр ҳаво-десант бўлинмасини жойлаштирди – ОАВ

Олам

image

Қўшма Штатлар Европага 101-ҳаво-десант дивизиясини ҳарбий машғулотларда қатнашиш учун жойлаштирди. У унинг қўмондони Оқ уй Америка қўшинлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслигини кафолатлашини айтганига қарамай, ушбу мамлакатга киришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда CBS News.

Қайд этилишича, АҚШ армиясининг 101-ҳаво-десант дивизияси Россия ва Америка бошчилигидаги НАТО ҳарбий альянси ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда қарийб 80 йил ичида илк бор Европага жойлаштирилди.

“Қичқираётган бургутлар” қўмондони CBS News телеканалига бир неча бор улар жанг қилишга тайёр эканликларини ва НАТО ҳудудини ҳимоя қилиш учун келган бўлсалар ҳам, агар ҳарбий тўқгашув кучайган бўлса ёки НАТОга ҳужум қилинса, улар чегарани кесиб ўтиш ва Украина ҳудудига киришга тўлиқ тайёр эканликларини айтишди”, дейилади хабарда.

Телеканал маълумотларига кўра, “Қичқираётган бургутлар” 101-ҳаво-десант дивизияси Руминия ҳудудида жойлашган умумий сони 4,7 минг аскардан иборат енгил пиёдалар гуруҳидир.

АҚШ расмийлари америкалик ҳарбий хизматчилар Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулиан Смит НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этмаслиги ва позиция ўзгаришсиз қолаётганини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг