АҚШ ЕИни сўз эркинлигини чеклашда айблади

Олам

image

АҚШдаги Республикачи қонунчилар Европа Комиссиясини сўз эркинлигини чеклаш, консерватив қарашларни нишонга олиш ва Европа давлатларидаги сайловларга аралашишда айблади. Бу ҳақда АҚШ Конгрессининг Республикачилар назоратидаги Адлия қўмитаси тайёрлаган ҳисоботда сўз боради.

Ҳисоботда келтирилишича, Европа Комиссияси ўн йил давомида ижтимоий тармоқларга босим ўтказган. Қонунчиларга кўра, бу босим америкалик фойдаланувчиларнинг сўз эркинлигини чеклаган.

Шунингдек, қонунчилар Еврокомиссия платформаларни камситиш ва ёлғон хабарларга қарши кураш баҳонасида сиёсий контентни ўчиришга мажбур қилган. Бу эса асосан консерватив ОАВларга қаратилганини айтмоқда. Оқибатда COVID-19, миграция ва трансгендер масалалари бўйича муҳокамалар чекланган, жамоатчиликка етарлича ахборот етиб бормаган.

Ҳисоботда, шунингдек, Европа Комиссияси 2023–2025 йилларда Франция, Ирландия, Нидерландия, Руминия, Словакия ҳамда Молдова сайловларига, шунингдек, 2024 йилги Европа Парламенти сайловларига аралашганликда айбланмоқда.

Мазкур танқидларни Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск ҳам маъқуллаган. У Европа Иттифоқининг рақамли қоидаларини, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни (DSA) цензура воситаси сифатида баҳолаб келмоқда.

Маск бу айбловларни Европа Иттифоқи Х’ни  (собиқ Twitter) DSA талабларини бузганлик учун 120 миллион евро жаримага тортганидан сўнг қўллаб-қувватлади.

Бироқ Европа Комиссияси ва мустақил экспертлар бу даъволарни қатъиян рад этмоқда. Еврокомиссия матбуот котиби Томас Ренье уларни асоссиз эканини ва сўз эркинлиги Европа Иттифоқида асосий ҳуқуқ эканини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, DSA цензура эмас, балки платформаларда шаффофликни оширишга хизмат қилади. 

“2025 йилнинг биринчи ярмида Meta Европа Иттифоқида контент модерацияси бўйича 24,5 миллион қарор чиқарди ва уларнинг қарийб 30 фоизи бекор қилинди. Бу айнан DSA туфайли амалга ошди”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Комиссияси TikTok’нинг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганини аниқлагани ҳақида хабар берилга эди. Бунинг ортидан TikTok’га жаҳон бўйича йиллик даромадининг 6 фоизигача жарима солиниши мумкин.

Фарангиз Суннатова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Европа Иттифоқи ЕИ сўз эркинли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг