АҚШ янги авлод бомбардимончи самолётини ишлаб чиқди
Олам
−
10 Июнь 2021 12119 1 дақиқа
ҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) дастлабки иккита янги авлод B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётларини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “The Drive” хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, B-21 самолётларини етказиб бериш бўйича дастур АҚШ ҲҲКнинг бомбардимончи учоқлар сонини 157 тадан 225 тага етказиш бўйича режасини кечикишига сабаб бўлиши мумкин.
АҚШ ҲҲК келажакда B-21 бомбардимончи самолётларнинг сонини 157 тадан 225 тага кўпайтиришни ва “совуқ уруш” давридаги самолётларнинг ўрнини эгаллашни режалаштирган.
“B-1 ва B-2 Spirit бомбардимончилари аста-секин фойдаланишдан чиқариб юборилади. B-52 самолётлари сезиларли даражада модернизация қилинади”, дейди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи ўринбосари Девид Нахом.
Самолётнинг аниқ имкониятлари тўғрисида АҚШ ҳаво кучлари расмийлари сукут сақлашмоқда. Мутахассислар барча самолётлар ядровий бўлиши ёки бўлмаслигини ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.
Маълумот учун, B -21 бомбардимончиларининг биринчи парвози 2021 йил ўрталарига режалаштирилган. Бироқ, нашр янги бомбардимончи ҳали тақдим этилмаганлигини таъкидламоқда.
Исломжон Омонжонов
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель