АҚШ Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишига тайёрланмоқда – “Politico”
Олам
−
05 Январь
7517Америка маъмурияти Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайиши ва унинг бутун минтақага тарқалишига тайёрланмоқда. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, “Politico” хабар берди.
Сўнгги бир неча кун ичида Ироқ, Ливан ва Эрондаги тўқнашувлар оқибатида можаронинг кенгайиши эҳтимоли ортиб бормоқда. Бу АҚШ маъмурияти амалдорларини Қўшма Штатлар бир неча ой давомида олдини олишга ҳаракат қилган можаро "расмий равишда Ғазо сектори чегараларидан ташқарига чиқиб кетган", деб ишонтирмоқда.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари Қизил денгизда савдо кемаларига бир неча бор ҳужум қилган яманлик ҳусийларга қарши жавоб режасини ишлаб чиқяпти. Ўз навбатида, разведка ходимлари Ироқ ва Суриядаги АҚШ кучларига бўлажак ҳужумларни прогноз қилиш ва олдини олишга, шунингдек, ҳусийларнинг бўлажак ҳужумлари учун эҳтимолий нишонларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Манбага кўра, Яқин Шарқдаги можаро кучайиб бораётгани нафақат минтақа хавфсизлигига, балки АҚШ Президенти Жо Байденнинг қайта сайланиш имкониятларига ҳам таҳдид солмоқда. Нашрнинг қайд этишича, 2024 йилда сайловчилар “ушбу сайловда асосий ташқи сиёсат масаласи – Америка хорижий можароларда қанчалик иштирок этиши кераклиги ҳақида ўз фикрини билдириши” мумкин.
LiveБарчаси