АҚШ яқин кунларда Ғазода сулҳга эришишга ҳаракат қилади – Байден
Олам
−
27 Ноябрь
913АҚШ ва Исроил воситачи давлатлар – Миср, Қатар ва Туркия билан биргаликда яқин кунларда Ғазо секторида сулҳга эришишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг X саҳифасида маълум қилди.
“Келгуси кунларда АҚШ Туркия, Миср, Қатар, Исроил ва бошқа давлатлар билан биргаликда Ғазода сулҳга эришиш ва гаровга олинганларни озод қилиш учун яна бир уриниб кўради”, деб ёзади у.
Шунингдек, у Вашингтон урушни тўхтатишни ва ҲАМАС ҳаракатини Фаластин анклавидаги ҳокимиятдан четлатишни режалаштираётганини ҳам маълум қилган.
Бундан ташқари, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ҳам “Reuters” нашрига берган интервьюсида Байден бугун, 27 ноябрь куни Ғазода сулҳга эришиш бўйича иш бошлашини маълум қилган.
“Президент Байден бугундан бошлаб Туркия, Қатар, Миср ва минтақадаги бошқа иштирокчилар билан боғланишни ўз вакилларига топширади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Ливан ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилганини эълон қилган эди. Ушбу келишув Ливан кучлари томонидан ўз ҳудудлари устидан назоратни 60 кун ичида тиклашни кўзда тутади. Шундан кейин Исроил армияси аста-секин Ливан ҳудудидан чиқарилади ва икки томон фуқаролари хавфсиз равишда ўз яшаш жойларига қайтиши мумкин бўлади.