АҚШ ва Европа Иттифоқи Хитойдан товон тўлашни талаб қилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи Хитойдан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун товон тўлашни талаб қилмоқда. Мазкур талаб Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳрида БМТнинг иқлим бўйича COP27 саммитида маълум қилинди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Саммит доирасида 200 га яқин давлатдан келган музокарачилар иқлим ўзгаришидан жабр кўрган қашшоқ мамлакатларга компенсация тўлаш бўйича келишувни имзолади. Шартномага кўра, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг асосий талаби Хитой ва бошқа “катта ифлослантирувчи давлатлар”ни жамғармага имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшишга мажбур қилишдан иборат.

Қайд этилишича, жамғарма фаолиятига оид тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаган. Аммо бу фонд ривожланган мамлакатлар ва халқаро молия институтлари каби хусусий ҳамда давлат манбалари ҳиссалари ҳисобига тузилиши айтилмоқда. 

Жамғарма биринчи навбатда энг заиф мамлакатларга ёрдам беришга қаратилган бўлса-да, иқлим офатларидан жиддий зарар кўрган ўртача даромадли мамлакатлар ҳам кўмак олиш имкониятига эга бўлади.

Хабарда келтирилишича, шартнома тафсилотлари 2023 йилда Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган иқлим конференциясининг асосий мавзуси бўлиши мумкин. Ҳозиргача фақат бир нечта давлат катта тўлов мажбуриятларини ўз зиммасига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг