АҚШ ва унинг шериклари бутунлай бошқа дунёни режалаштирмоқда – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари узоқ муддатли стратегиясининг бир қисми сифатида Россияни изоляция қилиш ва заифлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни “The Washington Post” газетасининг биринчи саҳифасида чоп этилган мақолада айтилади.

Қайд этилишича, АҚШ маъмурияти ва унинг Европадаги иттифоқчилари “бутунлай бошқа дунё”ни режалаштиришни бошлаган, унда улар энди Россия билан бирга яшаш ва ҳамкорлик қилишга интилмайди, балки уни яккалаб қўйиш ҳамда заифлаштиришга фаол ҳаракат қилади.

Нашрнинг ёзишича, НАТО ва Европа Иттифоқи, шунингдек, Давлат департаменти, Пентагон ва Американинг бошқа тузилмалари Ғарбнинг Москва билан муносабатларининг деярли барча жабҳаларига таъсир кўрсатадиган доктриналарни кўриб чиқмоқда ва янги сиёсатни амалга ошириш режаларини ишлаб чиқяпти. 

“Аммо ҳамма ҳам Москванинг узоқ муддатга яккаланиши тарафдори эмас. Мисол, Францияда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларида “Миллий митинг” партиясидан номзод Марин Ле Пен НАТО ва Россияни муросага чақирди”, дейилади  хабарда.

Таъкидланишича, Германия ҳам эҳтимолий яқинлашишни рағбатлантириш мақсадида Кремль билан мулоқот тарафдори.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров санкцияларга қарамасдан мамлакат яккаланиб қолмаслигини, чунки унинг дўстлари кўплигини айтган эди. У мамлакатни тўлиқ блокада қилишнинг иложи йўқлигини ҳам қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

929

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг