АҚШ ва Хитойнинг очиқ алоқа каналларини сақлаб қолиш масаласи муҳокама қилинди
Олам
−
23 Декабрь 2022
3012АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И кеча, 22 декабрь куни телефон орқали гаплашиб, икки давлат ўртасидаги очиқ алоқа каналларидан кенгроқ фойдаланиш, шунингдек, Украинадаги вазият ва пандемия хавфини муҳокама қилди. Бу ҳақда Давлат департаментининг матбуот хизмати раҳбари Нед Прайсга таяниб ТАСС хабар берди.
Нед Прайснинг сўзларига кўра, давлат котиби Россия-Украина атрофидаги вазиятдан хавотирда эканини билдирган.
“Давлат котиби очиқ мулоқот каналларини сақлаб қолиш ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларни масъулиятли бошқариш зарурлигини муҳокама қилди”, дейди дипломат.
Шунингдек, Блинкеннинг фикрича, “глобал хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликка таҳдидлар кучаймоқда”.
“АҚШ давлат котиби ва Хитой Ташқи ишлар вазири COVID-19 билан боғлиқ мавжуд вазиятни муҳокама қилди. Давлат котиби халқаро ҳамжамият учун шаффофлик муҳимлигини таъкидлаган”, деб маълумот берди Прайс.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси