АҚШ ва Хитой олимлари эрта қаришнинг сабабини аниқлади

Олам

image

Америкалик ва хитойлик олимлар қон ҳужайраларида кислород ажралиб чиқиши учун жавоб берадиган оқсил миқдори етарли эмаслиги когнитив қобилиятларнинг (эшитиш, ҳис қилиш, билиш) ёмонлашишига ва эрта қаришга олиб келишини аниқлади. Бу ҳақда “Plos Biology” журналида сўз боради.

Олимларнинг фикрига кўра, айнан кислород етишмаслиги қаришга, шунингдек когнитив функцияларнинг пасайишига ҳамда ёш ўтиши билан эшитиш қобилиятининг сусайишига сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, тадқиқотчилар сичқонлар устида ўтказган тажрибаларида қонда ADORA2B оқсилининг миқдори камайиши хотира ва эшитиш қобилиятининг ёмонлашишига, мияда яллиғланиш ривожланиб, қариш тезлашишига олиб келишини аниқлаган.

Эксперимент сифатида тадқиқот муаллифлари қонида ADORA2B оқсили мавжуд бўлмаган сичқонларни бошқа ҳайвонлар билан солиштирган. Улар қонида ADORA2B оқсили йўқ бўлган сичқонлар билан бошқа турдаги ҳайвонларни кислород етишмайдиган муҳитга ташлаган. Тадқиқот натижасига кўра, сичқонларда бошқа турга қараганда когнитив қобилятлар тезроқ йўқолган. Шунда муаллифлар ADORA2B оқсили кислород танқислигида мияга қўшимча қон етказдириб беришни тартибга солади, деб хулоса қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

810

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг