АҚШ Ўзбекистонга $1,3 млнлик тиббий ускуналар берди

Жамият

image

Бугун, 30 май куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига жуда зарур бўлган совуқ занжирли ускуналар ва компьютерларни совға қилди. Бу ҳақда UNICEF Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, умумий қиймати 1,3 миллион доллар бўлган 671 та музлатгич, 212 та музлатгич ва 150 та компьютерни ўз ичига олган ушбу ускуна Ўзбекистоннинг вакциналарни функционал ҳамда самарали бошқарувини татбиқ этиш имкониятларини мустаҳкамлайди. Ушбу жиҳозлар бутун республика бўйлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига тарқатилади.

Ўзбекистонга берилган ускуналар USAID'нинг COVID-19 билан курашишга ёрдам бериш учун умумий қиймати 16 миллион долларга тенг йирик хайриянинг бир қисмидир.

“USAID ўзининг ижрочи ҳамкори UNICEF орқали Ўзбекистондаги барча болалар эмланишини таъминлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. Вакциналар ва уларни сақлаш, ишлатиш учун зарур бўлган самарали совуқ занжир технологияси Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши кураш стратегиясида муҳим ўрин тутади”, дейилади хабарда. 

Ускуналар жорий йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш кампаниясида қўлланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг