АҚШ Ўзбекистон ва Қозоғистонга 1 млрд доллар ажратади
Жамият
−
10 Январь 2021
13533“Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббусини йўлга қўйиш тўғрисида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг қўшма баёноти эълон қилинди. Унда АҚШнинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун беш йил ичида камида 1 миллиард доллар маблағ жалб этиш ҳақида сўз боради. Баёнот матни Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари томонидан тақдим этилмоқда.
Маълум қилинишича, учала давлат иштирокида “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббуси йўлга қўйилган.
“Мазкур ташаббус орқали АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи “Остона” Халқаро молия маркази, Марказий Осиё ва минтақадаги хусусий сектори ўсишига ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун беш йил ичида камида 1 миллиард доллар маблағларини жалб этиш мақсадида барча имкониятларни ишга соладилар”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, хабарга кўра, “C5+1” платформаси орқали амалга оширилаётган ушбу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва ўсишини таъминлаш мақсадида савдо-сотиқни ошириш, комплекс ривожланишни рағбатлантириш ва кўп томонлама алоқаларни чуқурлаштириш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланишга интилади.
LiveБарчаси