АҚШ уйғурлар геноциди сабаб Хитойга санциялар қўллади
Олам
−
18 Декабрь 2021
7977АҚШ Конгресси компаниялардан Шинжонда ишлаб чиқарилган ҳар қандай товарда мажбурий меҳнат қўлланилмаганини исботлашни талаб қиладиган қонунни маъқуллади.
Қўшма Штатлар Хитой ҳукуматини Шинжондаги асосий аҳоли қатлами бўлган уйғурларни геноцид қилишда айбдор деб топган.
Уйғурлар мажбурий меҳнатининг олдини олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси имзо чекиш учун Президент Жо Байденга тақдим этилади.
АҚШ Сенатида қонун муҳокамаси чоғида, бир кишидан бошқа барча сенаторлар бир овоздан қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Бир неча ой давомида Оқ уй қонун лойиҳасига муносабат билдиришдан тийилаётган эди, аммо жорий ҳафта бошида Матбуот котиби Жен Псаки Президент Байден уни имзолашини айтган.
Қонун лойиҳаси Шинжонда бизнес билан шуғулланувчи йирик компаниялар, жумладан Cоcа-Cола, Nike ва Apple томонидан танқид қилинган.
Флорида штати сенатори Марко Рубио, қонун лойиҳаси Конгресснинг юқори палатаси томонидан қабул қилинганидан сўнг, "Кўпгина компаниялар аллақачон ҳудуддаги филлиалларида “тозалаш ишлари”ни олиб бориш чораларини кўришмоқда. Очиғини айтганда, уларда бу қонун ижроси ҳақида ҳечқандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Қонунга амал қилмайдиган корхоналар эса Америкада ўз бизнесларидан даромад олишни ўйлашмаса ҳам бўлади”, дея маълум қилган.
Жорий йилнинг 15 декабрь куни АҚШ Савдо вазирлиги Хитой армияси томонидан қўллаб-қувватланиши айтилган 30 дан ортиқ Хитойнинг IT компаниялари ва тадқиқот институтларига қарши санкцияларни жорий қилганди. Санкцияда Америка компаниялари учун тақиққа учраган Хитой корхоналарига хомашё етқазиб бериш ва товар сотиш тақиқланиши белгиланган.
Бундан ташқари, Хитойда инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига қарши норозилик сифатида Буюк Британия, Австралия, АҚШ ва Канада 2022 йил февралида бўлиб ўтадиган Пекин 2022 қишки Олимпиада ўйинларига ўз дипломатларини жўнатмасликларини эълон қилишган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси