АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган тўртта қонун лойиҳасини маъқуллади
Олам
−
12 Май 2022
5380АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган тўртта қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “Рolitico” нашри хабар берди.
Биринчи қонун лойиҳаси Россияни йирик халқаро ташкилотлар, хусусан G20 тадбирларида иштирок этишдан четлаштиришга тегишли.
Иккинчиси АҚШ молия институтлари томонидан Россия ва Беларусга қарши жорий қилинган санкцияларга риоя қилиш билан боғлиқ. Қонун лойиҳаси АҚШ молия институтларининг барча таркибий қисмлари, шу жумладан уларнинг хориждаги шўба корхоналарини тегишли чекловларга риоя қилишларининг кафолатидир.
Учинчи қонун лойиҳаси Россия ва Беларуснинг махсус қарз олиш ҳуқуқини долларга айлантиришни тақиқлайди. Шундай қилиб, департамент Россия ва Беларусга Халқаро Валюта Жамғармасининг (ХВЖ) мамлакатларда мавжуд бўлган маблағлари учун Америка валютасини бера олмайди.
Қайд этилишича, Украинанинг қарз юкини енгиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам маъқулланган. Бундан ташқари, улар барча мамлакатлар Киевга қулай шартларда молиявий ёрдам кўрсатишини таъминлаш устида ишламоқчи.
Шунингдек, Палата Украинага рекорд миқдорда, тахминан 40 миллиард долларлик қўшимча ёрдам пакетини ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган. Ушбу қўшимча ёрдамни молиялаштириш учун аввалроқ АҚШ етакчиси Жо Байден Конгрессга сўров юборганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 апрель куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Россияга қарши санкциялар туфайли ҳибсга олинган активлардан Украинани қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишга рухсат берувчи қонунни қабул қилганди. Пул Украинани тиклаш ва мамлакат фуқароларига гуманитар ёрдам кўрсатишга йўналтирилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь