АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Олам
−
02 Ноябрь
2831АҚШ Украинага 425 миллион доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ажратди. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
Қайд этилишича, янги пакетга NASAMS зенит мажмуалари учун ўқ-дорилар, HIMARS кўп марталик ракета тизимлари, Stinger кўчма зенит-ракета мажмуалари, шунингдек, 155 ва 105 мм калибрли артиллерия снарядлари киради. Қўшимча равишда TOW танкка қарши тизимлари учун ўқ-дорилар, Javelin ва АТ-4 мажмуалари, дронларга қарши воситалар, авиация ўқ-дорилари, Stryker бронетранспортёрлари, ўқотар қурол ва тиббий ускуналар киради.
“Қўшма Штатлар иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан биргаликда Украинага жанг майдонида зарур эҳтиёжларини қондириш ва мамлакатни Россия тажовузидан ҳимоя қилиш учун ёрдам беришда давом этади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Германия канцлери Олаф Шольц Берлинда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувда Германия, Бельгия, Дания ва Норвегия йил охиригача Украинага 1,4 миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилганди. Ушбу баёнот Россия Президенти Владимир Путин Шольц билан Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича воситачиликни муҳокама қилишдан бош тортгани ҳақидаги хабарлар фонида янграган.
LiveБарчаси