АҚШ Украинага учта HIMARS тизимини сотишни маъқуллади

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Украинага учта HIMARS қурилмасини зудлик билан сотишга рухсат берди. Бу ҳақда AP хабар берди.

Қайд этилишича, тахминан 30 миллион долларлик битим Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилади.

Давлат котиби Энтони Блинкен фронтдаги вазиятни “фавқулодда ҳолат”, деб атади, бу эса Украинага зудлик билан зарур қурол-аслаҳа етказиб берилишини англатади. Тизимлар АҚШ армияси захираларида мавжуд.

Аввалроқ АҚШ Украинага 400 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини расман тасдиқлаган эди. У Patriot, Stinger ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар, Bradley, MRAP зирҳли транспортёрлари, Javelin тизимлари ва бошқа қуролларни ўз ичига олади. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Киевга 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина HIMARS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг