АҚШ Украинага 275 миллион долларлик ёрдам пакети ажратди

Олам

image

Пентагон Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, унга 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядлари ҳамда HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради.

Шунингдек, ёрдам пакетига Javalin ва АТ-4 танкка қарши тизимлар, танкка қарши миналар, TOW ракеталари, тактик машиналар, ўқ-дорилар, кимёвий, биологик ва радиациявий ҳимоя воситалари, эҳтиёт қисмлар киради.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида қурол-яроғ жўнатилиши Украинага Харьков вилоятидаги Россия ҳужумини қайтаришга ёрдам беришини таъкидлади.

"Аввалги пакетлардан ёрдам аллақачон олдинги чизиққа етказилган, янги партия имкон қадар тезроқ ўтказилади", дейди Давлат котиби.

24 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден Украинага ёрдам учун 61 миллиард доллар ажратишни ўз ичига олган қонун лойиҳалари пакетини имзолади. 10 май куни Байден Украинага 400 миллион доллар ҳарбий ёрдам беришни буюрди 15 май куни Энтони Блинкен Украина мудофаа корхоналари фондидан яна 2 миллиард доллар олишини маълум қилди.

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия қўшинларининг Харьков вилоятида олдинга силжиши учун жавобгарликни бир неча ой давомида ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштириб келаётган иттифоқчилар зиммасига юклади. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина Қуролли кучларига барқарор таъминот оқимини таъминлашга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг