АҚШ Украина сингари Грузияни ҳам қўллаб-қувватлайди – Давлат департаменти вакили

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Грузия ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлайди ва Киевни қўллаб-қувватлашга чақиради. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг қурол-яроғ назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Бонни Женкинс Тбилисидаги “Биологик хавфсизлик” халқаро конференцияси очилишида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

“Қўшма Штатлар Украинани халқаро тан олинган чегаралари доирасида доимо ҳурмат қилади ва қўллаб-қувватлайди, худди шунингдек Грузия суверенитети ва халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди ва тан олади”,  дейди у. 

Женкинс, Қўшма Штатлар Украина билан бирдам эканини таъкидлади.  

“Бугун биз ҳаммамиз бирлашишимиз керак, эркинлик ва суверенитет учун курашаётган Украина халқини қўллаб-қувватлашимиз керак”, деб қўшимча қилди у. 

Женкинс 7 октябргача Тбилисида қолишини ва Тбилисида юқори мартабали расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бонни Женкинс

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар