АҚШ тўрт давлат билан янги ташкилот тузди 

Олам

image

Австралия, Япония, Янги Зеландия, Буюк Британия ва АҚШ Тинч океанидаги ҳамкорлик учун янги ташкилот – Partners in the Blue Pacific'ни тузди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида маълум қилинган. 

“24 июнь куни бизнинг бешта давлатимиз Тинч океани устуворликларини янада самарали ва самаралироқ қўллаб-қувватлаш учун кенг қамровли норасмий механизмни ишга туширди – Partners in the Blue Pacific.

Ушбу янги ташаббус бизнинг минтақага бўлган узоқ йиллик садоқатимизга, Тинч океанидаги орол мамлакатлари билан яқин алоқалар ва узоқ йиллик ҳамкорлигимизга асосланади. Биз минтақани суверенитет, ошкоралик тамойилларига мувофиқ ҳамда Тинч океани давлатларининг раҳбарлиги ва етакчилигида қўллаб-қувватлашда ҳамжиҳатмиз”, дейилади баёнотда.

Бирлашма мамлакатлари ташкилотнинг бўлажак етакчилар саммитида қабул қилиниши кутилаётган “Тинч океани ороллари форуми 2050 стратегиясига мувофиқ океан устуворликларини қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириши” кутилмоқда.

"Мавжуд лойиҳалар харитасини тузамиз ва келажакдаги ташаббусларни амалга ошириш учун кўпроқ ресурсларни жалб қиламиз. Шу билан бирга, ҳар бир давлат минтақани қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал саъй-ҳаракатларини давом эттиради", дейилади хабарда. 

Шунингдек, Partners in the Blue Pacific иштирокчилари улар яратган шериклик "инклюзив, норасмий ва ҳамкорлик учун очиқ бўлиб қолишини" маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг