АҚШ Туркманистонга беминнат тавсия билан чиқди

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Туркманистонни ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) тавсияларига мувофиқ, мамлакат сайлов тизимини такомиллаштиришга чақирди.

“ДИИҲБ Туркманистондаги сайлов жараёни эркин, адолатли ёки рақобатбардош эканини кўрсата олмаганини таъкидлади. Биз Туркманистон ҳукуматини ўз сайлов тизимини эҳтиёжларни баҳолашда кўрсатилган стандартларга мослаштириш бўйича ДИИҲБ тавсияларини қўллашга чақирамиз”, деган АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс.

Шу билан бирга, Давлат департаменти “АҚШ ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик ўсиб бораётганига” эътибор қаратган ва “Туркманистон халқининг сиёсий иштирокини рағбатлантириш давом этишини” таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. Кеча, 15 март куни амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов сайловда 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1323

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг