АҚШ сув остида махсус станция қуряпти
Олам
−
07 Май 2023
8675АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) ва Proteus Ocean Group хусусий компанияси 2026 йилгача “сув ости станцияси”ни қуриб битказишга келишиб олди. Бу ҳақда NOAA'нинг расмий сайтида маълум қилинди.
Айтилишича, мазкур станция 610 метр квадрат майдондаги думалоқ, икки қаватли иншоот бўлади. У Кариб денгизидаги Кюрасао оролидан тахминан 20 метр чуқурликда ўрнатилади. Станция ичида тадқиқот ва тажрибалар учун лабораториялар, маълумотларни қайта ишлаш маркази ва ходимлар учун турар-жой бинолари қурилади.
Бундан ташқари, станцияда озиқ-овқат етиштириладиган биринчи сув ости иссиқхонаси ҳамда Халқаро космик станциясидаги каби стриминг, тақдимотлар ва онлайн медиа интервью хонасини барпо этиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, станцияда 12 нафаргача олим яшаши мумкин. Кейинчалик NOAA уни сайёҳлар учун ҳам очиши мумкин.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа 1986 йилда фойдаланишга топширилган Aquarius сув ости лабораториясининг замонавий ва каттароқ версияси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь