АҚШ Stryker зирҳли машиналарини Киевга беришни муҳокама қилмоқда
Олам
−
10 Январь 2023
3567АҚШ Мудофаа вазирлиги Stryker зирҳли жанговар машиналарини Украинага беришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Politico” газетаси Пентагондаги манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Вашингтон бу зирҳли машиналар Киевга Россиянинг баҳорда кутилаётган ҳужумини қайтаришга ёрдам бериши мумкин, деб ҳисоблайди.
Янги қуроллар Киевга келаси ҳафта охирида тақдим этилиши режалаштирилган ҳажми 2,85 миллиард долларга тенг янги ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми бўлиши мумкин.
Аммо етказиб бериш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. Агар ушбу қуроллар кейинги ёрдам пакетига киритилмаган бўлса, маъмурият кейинчалик уларни келажакдаги пакетларга киритишга қарор қилиши мумкин.
Аввалроқ, АҚШ маъмурияти Украинага Bradley пиёдаларнинг жанговар машиналарини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқдалиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Stryker Американинг General Dynamics Land Systems компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ғилдиракли 8*8/4 зирҳли жанговар машиналар оиласи ҳисобланади. Stryker зирҳли жанговар машиналари ўлимидан сўнг АҚШнинг энг олий ҳарбий мукофоти – “Шон-шараф” медали билан тақдирланган икки америкалик ҳарбий хизматчи шарафига номланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь