АҚШ Сенати Украина ва иттифоқчиларга ёрдам пакетини 44,9 миллиардга оширди
Олам
−
21 Декабрь 2022
1873АҚШ Сенатининг Бюджет маблағлари бўйича қўмитаси АҚШнинг 2023-молия йили бюджети учун тўлиқ қонун лойиҳасини эълон қилди. У бошқа нарсалар қатори Украина ва иттифоқчиларга қарийб 45 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш пакетини ҳам ўз ичига олади.
“Қонун лойиҳаси Украина ва НАТОдаги иттифоқчиларимизга 44,9 миллиард доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишни назарда тутади”, дейилади қўмита баёнотида.
Россиянинг Украинага қарши тажовузига АҚШнинг янги жавоб пакети ҳажми Байден маъмуриятининг ноябрь ойида тақдим этган талабидан ошиб кетди. Маъмурият 37 миллиард доллардан сал кўпроқ сўраган.
Оқ уй қонунчиларнинг бу ҳаракатини олқишлаб, ҳукумат чақириқларга, шу жумладан Украинадаги вазиятга жавоб бера олиши муҳимлигини таъкидлади.
“Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимиз учун қўшимча маблағ ажратилишини мамнуният билан қабул қиламиз”, дейди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь