АҚШ Сенати TikTok'ни тақиқлаш ташаббусини маъқуллади

Олам

image

Америкалик сенаторлар АҚШ федерал ҳукумат идораларига тегишли электрон қурилмаларида TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.

Республикачи сенатор Жош Хоули муаллифлигидаги ҳужжат матнига кўра, илова федерал идораларга тегишли ишчи қурилмалардан олиб ташланиши керак. Бундан ташқари, ушбу қурилмаларда кейинчалик TikTok иловасини юклаб олиш ва фойдаланиш буткул тақиқланади.

Сенат томонидан бир овоздан маъқулланган қонун лойиҳаси энди Президент Жо Байден томонидан имзоланишидан олдин АҚШ Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 декабрь куни америкалик қонунчилар Конгресснинг иккала палатасига АҚШда TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқловчи, шунингдек, Россия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар назоратидаги медиа-компанияларга нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг