АҚШ савдо келишувини холис баҳоласин – Пекин

Олам

image

Хитой Савдо вазирлиги Вашингтонни икки давлат ўртасидаги “биринчи босқич” савдо келишуви ижросига нисбатан холис ва оқилона ёндашувга чақирди. Баёнот АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир Хитойнинг мажбуриятларга риоясини текшириш бўйича 301-банд доирасидаги суриштирув давом эттирилиши ва эҳтимолий тарифлар қўлланилиши мумкинлиги ҳақидаги чиқишидан сўнг янграган. Бу ҳақда “Синьхуа” ёзди.

Пекин Вашингтонни айбни бошқа томонга юкламасликка ва ҳар хил баҳона қилиб янги босим чораларини қўлламасликка ундаган. Агар АҚШ текширувни давом эттирса ёки чеклов чораларини жорий қилса, ХХР ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамларни қўйишини билдирган.

Вазирликка кўра, 2020 йилдан бери Пекин пандемия, таъминот занжирларидаги узилишлар ва глобал иқтисодий пасайишга қарамай, келишув бўйича мажбуриятларни бажарган. Хусусан, интеллектуал мулк ҳимояси, молия ва қишлоқ хўжалиги бозорларини очиш, савдо ҳажмини ошириш бўйича ваъдалар амалга оширилгани таъкидланган.

Шу билан бирга, Хитой АҚШни экспорт назоратини кучайтириш, сармоя чекловларини ошириш ва икки томонлама савдога тўсқинлик қилувчи чоралар кўриш орқали келишув руҳини бузганликда айблаган. Пекин икки давлат раҳбарлари эришган келишувларга таяниб, иқтисодий мулоқот механизмларидан фойдаланиш ва ўзаро манфаатли нуқталарни излашга тайёр эканини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп янги глобал импорт божларини 15 фоизгача оширмоқчи эканини айтган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг