АҚШ Саудия армияси учун 1 млрд доллар ажратади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Саудия армиясининг жанговар тайёргарлиги учун 1 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонининг ҳарбий тайёргарлиги учун 1 миллиард доллар ажратишга рухсат берди, бу эса “қироллик ҳаво кучлари ва бошқа армия бўлинмалари учун ҳарбий техникалар харид қилиш, аскарларининг профессионал ҳарбий таълим олиши”га сарфланади.

Вашингтон Саудия Арабистонига ҳужум қуролларини сотишга қўйилган чекловларни бекор қилишни кўриб чиқмоқда. 

“Bloomberg”нинг ёзишича, ҳозиргача Байден “The Washington Post” журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини бир четга суриб, қурол чекловларини юмшатиши ҳақида маълум қилмаган. 

“Дастурни давом эттиришда Байден маъмурияти баъзи ҳужумкор қуроллар бериш тақиқини инобатга олади", дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида бошқа араб давлатлари каби Америка ҳарбий базалари мавжуд. Саудия Арабистонининг ҳарбий бюджети 75 миллиард долларни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Bloomberg Саудия Арабистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг