АҚШ Россиянинг қўшниларига ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи – FT
Олам
−
05 Сентябрь 2025 8685 1 дақиқа
АҚШ Россия билан чегарадош давлатларнинг армияларига хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатишни тўхтатади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Financial Times” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ўтган ҳафта Пентагон Европа дипломатларига Вашингтоннинг Шарқий Европа давлатларининг қуролли кучларини ўқитиш ва жиҳозлаш дастурларини молиялаштиришни тўхтатиш қарори ҳақида маълум қилган.
Қайд этилишича, дастур бўйича маблағ ажратилиши Конгресс тасдиғини талаб қилади, АҚШ маъмурияти эса бу мақсадлар учун қўшимча сўров юбормаган. Аввал тасдиқланган маблағлар келгуси йилнинг сентябрь ойигача мавжуд бўлади.
Маълумотларга кўра, АҚШ 2018 йилдан 2022 йилгача Европа давлатларини қўллаб-қувватлаш учун 1,6 миллиард доллар йўналтирган. Ёрдамни асосан Эстония, Латвия ва Литва олган.
Оқ уйнинг изоҳ беришича, мазкур қарор Европадаги ҳамкорлар билан келишилган бўлиб, Европанинг “ўз мудофааси учун кўпроқ масъулиятни зиммасига олиши”га қаратилган. Шу билан бирга, “Financial Times” манбаларининг билдиришича, Европа ҳукуматлари бу қадамдан ҳайратда қолган.
Нашр суҳбатдошларидан бирининг тахмин қилишича, АҚШ шу тариқа ЕИнинг бойроқ давлатларини хавф остида бўлган мамлакатлар хавфсизлигини мустақил равишда молиялаштиришга ундамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа раҳбарлари Украина Президенти Владимир Зеленский билан мамлакатининг хавфсизлик кафолатлари юзасидан ўтказилган учрашувларда Россиянинг Украинага нисбатан янги ҳужум бошлаши эҳтимоли борлигидан ташвиш билдиргани хабар қилинганди.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь