АҚШ Россиянинг 3 та компаниясини “қора рўйхат”га киритди. Улардан бири Ўзбекистонга ускуна етказиб беради
Олам
−
10 Август 2021
10755АҚШ Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик режимини бузгани айтилган Россиянинг учта компаниясига қарши санкция жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг федераль реестрида маълум қилинди.
Чекловлар рўйхатига “Пульсар” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, “Asia-Invest” МЧЖ ва “Charter Green Light Moscow” компаниялари киритилган. Рўйхатда Ироқ ва Сурия компаниялари ҳам бор.
Санкциялар Америка ҳукумати идораларига улардан ҳар қандай товарлар, технологиялар ва хизматларни сотиб олишни тақиқлайди.
Бу чекловлар икки йил давомида амал қилади.
Маълумот учун “Asia-Invest” компанияси Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон корхоналарига жиҳозлар, ускуналар ва нефт-кимё маҳсулотлари етказиб бериш билан шуғулланади.
LiveБарчаси