АҚШ Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олса, нима бўлади? Кремль тилга кирди
Олам
−
21 Июль 2022
26877Кремль Конгресснинг Украинадаги воқеалар туфайли Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига жуда салбий муносабатда. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни журналистларга берган интервьюсида Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз бундай қадамнинг оқибатларини жуда салбий баҳолаймиз, гарчи бошқа томондан Россия ва Америка ўртасидаги муносабатларга янада путур етказиши мумкин бўлган иш қилиш жуда қийин. Улар аллақачон ҳавас қилиб бўлмайдиган ҳолатда”, дейди у.
Кеча “Politico” нашри ўз манбаларига таяниб хабар берганидек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Давлат котиби Энтони Блинкенга телефон орқали суҳбат чоғида Давлат департаменти Россияни Украинадаги воқеалар туфайли терроризм ҳомийси сифатида тан олмаса, Конгресснинг ўзи Россияга нисбатан бу қадамни ташлашини айтган. Блинкен ва Пелосининг вакиллари бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортмоқда. Нашрнинг эслатишича, Конгресс Давлат котибига айрим мамлакатларни АҚШнинг терроризм ҳомийлари давлатлари рўйхатига киритиш ҳуқуқини берган. Бироқ, қонунчилар Давлат департаменти иштирокисиз буни амалга оширишга имкон берадиган ташаббус кўрсатиши мумкин эди.
Терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига Вашингтон назарида “халқаро террорчилик ҳаракатларини қайта-қайта қўллаб-қувватлаган” давлатлар киритилиши мумкин. Америка маъмурияти рўйхатдаги шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Ғазначилик департаменти ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи штатларга қарши чоралар кўриши мумкин. Давлат рўйхати кейинги чекловчи чоралар учун муҳим оқибатларга олиб келиши мумкин. Айни пайтда бу рўйхатга Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь