АҚШ Россияни террор таҳдидидан ёзма равишда огоҳлантирган – Кирби
Олам
−
29 Март
7086Америка Қўшма Штатлари Россияга бу мамлакатдаги террор таҳдиди ҳақида олдиндан ёзма огоҳлантириш юборган. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Кирби маълум қилди.
У Москванинг ҳужум ортида Украина ёки АҚШ туриши мумкин деган даъволарини рад этиб, бу Россия маъмуриятининг воқеани бузиб кўрсатиш усули эканини айтди. Кирби Москвадаги теракт учун тўлиқ жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олишини таъкидлади.
"АҚШ бу ҳужумнинг олдини олишга ҳаракат қилгани аниқ ва Кремл буни билади. 22 март кунги ҳужумдан олдин АҚШ маъмурияти Россия расмийларига Москвадаги оммавий тадбирлар ва концертларга террорчилик таҳдиди ҳақида аниқ ва батафсил маълумот берган”, дейди Кирби.
Маслаҳатчининг қўшимча қилишича, 7 март куни Москва вақти билан соат 11:15 да Қўшма Штатлар ўзи илгари қўллаган тартибларга мувофиқ террорчилик таҳдиди ҳақида ёзма огоҳлантириш юборган. Бир кун ўтиб минтақада яшовчи Америка фуқароларига жамоат хавфсизлиги бўйича огоҳлантириш берганликларини таъкидлаган Кирби, бундан олдин ҳам шунга ўхшаш террор таҳдиди баҳоларини Россия расмийларига билдирганини қайд этди.
LiveБарчаси