АҚШ Россияни банкротликка яқинлаштирмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Молия вазирлиги Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш имконини берувчи 9С бош лицензиясини янгиламайди. Бу ҳақда АҚШ Хорижий активларни назорат қилиш департаменти (OFAC) сайтидаги хабарда айтилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати 25 май куни Москва вақти билан соат 07:01 да тугади.

OFAC қарори Россияни ташқи қарзи бўйича эҳтимолий дефолтга яқинлаштириши мумкин, дея таъкидламоқда "Bloomberg".

Санкциялар туфайли Россия ҳукумати хорижий банклар орқали инвесторларга АҚШ долларида пул ўтказишда муаммоларга дуч келиши мумкин. АҚШ банклари ва фуқароларига Россия облигациялари бўйича тўловларни қабул қилиш тақиқланади, дея таъкидлади OFAC.

Россия апрель ойидаёқ қарзларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди: Россия Молия вазирлиги еврооблигацияларнинг бир нечта эмиссияси учун рублда тўлашга тайёр эди, аммо охир-оқибат имтиёзли давр тугашидан олдин тўловни чет эл валютасида амалга оширди. 

"Bloomberg" бунинг учун Россия ички доллар захираларидан фойдалангани ҳақида ёзди. Россия банки санкциялар туфайли халқаро захираларининг ярмидан маҳрум бўлди. Март ойида Молия вазирлиги Россия 640 миллиард долларга тенг бўлган умумий активларининг 300 миллиард долларини тасарруф эта олмаслигини маълум қилганди.

Маълумот ўрнида, 18 май куни Россия Молия вазири Антон Силуанов давлат ташқи қарзини долларда хизмат кўрсатишга рухсат берувчи лицензия узайтирилмаса, уни рублда тўлаш ниятида эканлигини яна бир бор маълум қилди.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг