АҚШ Россияга илтимос билан чиқди – ОАВ
Олам
−
22 Январь 2022
31685АҚШ расмийлари россиялик ҳамкасбларидан Москванинг хавфсизлик кафолати бўйича таклифларига берган Вашингтоннинг ёзма жавобини ошкор қилмасликни сўради. Бу ҳақда “The Washington Post” маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия АҚШнинг хавфсизлик кафолати бўйича таклифларига берган ёзма жавобини ошкор қилмоқчи.
“Давлат департаментининг юқори мартабали мулозими Кремль ҳужжатни келаси ҳафта олганидан кейин чоп этишга қарор қилиши мумкинлигини тан олди”, дейилади хабарда.
Газета суҳбатдошининг таъкидлашича, ёзма жавобда Вашингтон Москва билан мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани акс этган.
Ошкор қилинишига қарамай АҚШ маъмурияти ёзма жавоб юборишни муҳим деб ҳисоблайди, чунки бу ҳужжатни бевосита Россия Президенти Владимир Путин ўқиши мумкин.
“Россияда бир киши қарор қабул қилади. Бу Президент Путин. Россияда якуний қарорларни қабул қилувчи шахс ушбу ғояларни кўриб чиқиши ва давом этиш тўғрисида қарор қабул қилиши бизнинг манфаатларимизга тўғри келади. Биз дипломатик йўл билан ечим топишни инкор этмоқчи эмасмиз”, дейди АҚШ маъмурияти расмийси.
Маълумот учун, Россия 2021 йилнинг 17 декабрь куни АҚШ ва НАТОга бир қанча талаблар қўйган эди. У алянсдан янги аъзоларни, биринчи навбатда Украинани қабул қилишдан бош тортишни, шунингдек, илгари СССР таркибига кирган давлатлар ҳудудига ўз қўшинларини жойлаштирмасликни талаб қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь