АҚШ разведкаси жосусларни ёллаш учун Telegram'да канал очди 

Олам

image

АҚШ Маракзий разведка бошқармаси (МРБ) Украина уруши ва Россиядаги ҳаётдан норози бўлган россияликларни ёллаш учун рус тилида юритилувчи канал очди. Бу ҳақда CNN хабар берди

Қайд этилишича, каналга шу йилнинг 13 апрель куни асос солинган ва ҳозирда унинг тўрт мингдан ортиқ обуначиси бор. Бошқарма Telegram-каналига видео жойлаштирган бўлиб, унда МРБ билан хавфсиз ва аноним тарзда боғланиш йўллари тушунтирилган. Видео, шунингдек, YouTube, Twitter, Instagram ва Facebook каби бошқа ижтимоий медиа платформаларида ҳам жойлаштирилмоқда.

Лойиҳада иштирок этган расмийлардан бирининг таъкидлашича, Россиянинг Украинага бостириб кириши россияликларнинг МРБга мурожаат қилиши ва муҳим маълумотларни очиқлаши учун тарихий имкониятни яратган. 

“Биз русларга ўз она тилларида улар нималарни бошдан кечираётганларидан хабаримиз борлигини етказмоқчимиз”, дейди у. 

У, шунингдек, бу лойиҳа Россия фуқаролари орасида ҳукуматдан ғазаб ёки тартибсизликни кучайтириш учун ташкил қилинмаганини айтган. Зеро, Россияда Путин ҳали ҳам қаттиқ қўллаб-қувватланади. Аксинча, бу лойиҳа қандай қарор қабул қилишда иккиланаётган шахсларга қаратилган ва уларнинг МРБга мурожаат қилишга ундаш учун ишлаб чиқилган. Telegram-каналнинг мақсади Россия ёки ундан ташқаридаги шахслардан минглаб ва ҳатто ўн минглаб муҳим маълумотларни олиш экани айтилмоқда. 

АҚШ Марказий разведка бошқармаси контрразведка бўлимининг собиқ раҳбари Жеймс Олсон бошқарманинг ижтимоий тармоқларда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, ҳозирги русларни ёллаш учун энг яхши пайт эканини айтган. 

“Ҳозир у ерда жуда кўп норози россияликлар бор. Улар Путиннинг Украинадаги қардошларига қилаётган ишларидан уялиб, жирканадилар. У Россияни вайрон қиляпти, рус йигитларини ўлдиряпти. Россияда яхши одамлар, хусусан, бунга қарши жавоб беришни истовчи разведка ходимлари ҳам бор”, дейди у. 

Хабарларга кўра, МРБ ушбу лойиҳани амалга ошираётган бир пайтда Россия Федерал қидирув бюроси Вашингтондан келаётган ва у ерга кетаётган русларнинг шахсий телефонларини кузатувга олмоқда. Федерал қидирув бюроси ушбу иш билан Украина урушидан олдин ҳам шуғуллангани айтилади. Бюро бу ишда Путиннинг “Биз сизни эшитишга тайёрмиз” деган машур иборасини фаол қўллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

MRB Telegram-kanal

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар