АҚШ Покистон ҳаво ҳудудидан фойдаланмоқчи. Исломободнинг ҳам ўз талаблари бор

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти яқин орада Покистон ҳаво ҳудудидан Афғонистондаги ҳарбий ва разведка операциялари учун фойдаланиш бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Уларга кўра, маъмурият вакиллари кеча, 22 октябрь куни америкалик қонунчилар билан ёпиқ учрашувда ўз режалари билан бўлишган. CNN манбаларининг таъкидлашича, Покистон расмийлари АҚШ билан ўзаро англашув меморандуми тузишни талаб қилмоқда, унга кўра Вашингтон ҳаво ҳудудига кириш эвазига Покистон раҳбариятини террорчиларга қарши курашда қўллаб-қувватлайди ва Ҳиндистон билан муносабатларни ўрнатишда ёрдам беради. Телекомпания музокаралар давом этаётганини ва битим шартлари ўзгариши мумкинлигини таъкидламоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда АҚШ кучлари қўшни Афғонистонда разведка ўтказиш учун Покистон ҳаво ҳудудидан фойдаланмоқда. Бироқ, расмий келишувнинг йўқлиги сабабли Покистон расмийлари бу амалиётга чек қўйиши мумкин.

Аввалроқ, Афғонистон ҳудудида яна 363 нафар АҚШ фуқароси қолаётгани, улардан 176 нафари эвакуация қилинишини кутаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг