АҚШ осмонида номаълум учар объект кузатилди. Бу НУЖ эдими? (видео)

Олам

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, НУЖга ўхшаш объект Aмерика Қўшма Штатларидаги Aризона осмонида учиб ўтган. Номаълум объект видеоси уфология бўйича ихтисослашган The Hidden Underbelly 2.0’нинг You-Tube каналида жойлаштирилган.

Кадрда кўриниб турибдики, думалоқ шаклга эга қора рангли объект тоғлар устидан учиб ўтган, сўнгра кутилмаганда тезлигини оширган.

Видео муаллифи Бен Манзанарес канал фойдаланувчилари билан AҚШ штати бўйлаб ҳаракатланиши мумкин бўлган объектни муҳокама қилишга қарор қилди.

Фикрлар ҳар хил бўлди. Кимдир бу АҚШнинг янги авиатехникаси деса, бошқалар ҳақиқатан ўзга сайёраликлар объекти дейишди. Бу жисмни Россия ва Хитойнинг ҳарбий айғоқчи техникалари деганлар ҳам топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг