АҚШ Очиқ осмон шартномасига қайтиши мумкин. Россия эса шарт қўйяпти
Олам
−
02 Февраль 2021
5698Швеция Ташқи ишлар вазири, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Анн Линде АҚШни Очиқ осмон шартномасига қайтишга, Россияни эса ундан чиқмасликка чақирди.
Унинг таъкидлашича, ташкилот Очиқ осмон шартномасида Россия ва АҚШ аъзолигини сақлаб қолиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Вазир, шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб борганини қўшимча қилган.
"Шуни айтишим мумкинки, биз АҚШни шартномага қайтишга, Россияни эса ундан чиқмасликка чақирдик", деган Линде.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам вазиятга ўз муносабатини билдирган.
"Агар АҚШ шартномани амалга оширишга тўлиқ қайтадиган бўлса, унда Россия Федерацияси ҳам бу янги вазиятни конструктив равишда кўриб чиқишга тайёр бўлади", деган у.
Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хельсинкида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо 23 та давлат вакиллари томонидан имзоланган.
2020 йил 22 ноябрь куни АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқиш жараёнини якунлади. Расмий Вашингтон ўзининг хатти-ҳаракатини Россия томони келишув шартларини бажармаётгани билан изоҳлаган.
Жорий йилнинг 15 январь куни эса Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилди.
LiveБарчаси