АҚШ очиқдан очиқ Озарбайжон ва Марказий Осиёга таҳдид қилди
Олам
−
28 Ноябрь 2023
54904Қўшма Штатлар Марказий Осиёдан Туркияга Транскавказ орқали савдо йўли очишга уринишларни қўллаб-қувватлашга ва Озарбайжон Арманистонга қарши куч ишлатса, бундай лойиҳаларни тўсиб қўйишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Брайен маълум қилди. У бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг шу ҳафта Европага амалга оширадиган сафарига бағишланган брифингда гапирган.
“Биз Озарбайжон ва Арманистон тинчликка эришиши учун ҳақиқий имкониятни кўряпмиз. Ва бу орқали биз бутун минтақа фойда олиши учун ҳақиқий имкониятни кўряпмиз. Масалан, савдо Озарбайжон ва Арманистон орқали Марказий Осиёдан Туркияга ўтиши мумкин бўлса, у ҳолда бу савдо йўли бўйлаб жойлашган барча давлатлар учун сезиларли туртки бўларди. Ва биз унинг бир қисми бўлиш имкониятини мамнуният билан қабул қиламиз”, дейди Америка ташқи сиёсати расмийси.
Шу билан бирга, дипломат огоҳлантирганидек, агар бунга тинч йўл билан эришмаслик тўғрисида қарор қабул қилинса, Америка расмийлари бундай савдо йўли яратилишига йўл қўймаслик учун ҳар қандай воситалардан фойдаланишига тўғри келади. О'Брайен қандай воситалардан фойдаланишларига аниқлик киритмаган.
Унга кўра, Вашингтон Баку ва Еревандан қарор кутмоқда.
“Биз томонларга айнан нимани кўришга умид қилганимизни, шунингдек, қарама-қарши турдаги ҳаракатлар қандай оқибатларга олиб келишини аниқ тушунтирдик. Кўрамиз, томонлар қандай қарорга келишади. Биз улар тинчлик келишувига имкон қадар тезроқ эришишдан манфаатдор эканини биламиз ва биз буни кўришни жуда истардик”, дейди О'Брайен.
У 15 ноябрь куни таъкидлаганидек, Қўшма Штатлар Озарбайжонга ҳарбий ва бошқа ёрдамни тўхтатди, бир неча юқори даражадаги ташрифларни бекор қилди ва Вашингтон Бакуга Арманистон билан тинчлик музокараларида муваффақиятга эришмагунча икки томонлама муносабатлар нормаллаштирилмаслигига ишора қилди.
О'Брайеннинг қўшимча қилишича, Америка маъмурияти фикрича, Озарбайжон ва Арманистоннинг тинчлик битимига кириши ҳозирги босқичда Бакуга боғлиқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь